Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин ижобат бўлишнинг ҳам шаръий ҳақиқати бўлиб, уни Пайғамбар с.а.в. мана бундай баён қиладилар:


«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو اللَّهَ - عّزَّ وَجَلَّ - بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ وَلاَ قَطِيعَةُ رَحِمٍ إِلاَّ أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلاَثِ خِصَالٍ: إِمَّا أَنْ يُعَجِّلَ اللَّهُ لَهُ دَعْوَتُهُ, وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الآخِرَةِ, وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنْ السُّوءِ مِثْلَهَا. قَالُوا: إِذًا نُكْثِرُ. قَالَ: اللَّهُ أَكْثَرُ»
«Қайси бир мусулмон Улуғ ва Буюк Аллоҳга бир дуо қилса, дуосида гуноҳ ва қариндошчиликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга шу дуосининг эвазига уч нарсадан бирини беради: Ё сўраган нарсасини тезда беради, ё шу дуони унинг охиратига олиб қўяди, ё шу дуочалик ёмонликни ундан буриб юборади. Саҳобалар: «Унда дуони кўпайтирамиз», дейишди. Пайғамбар с.а.в.: «Аллоҳ кўпайтирсин», дедилар». Бу ҳадисни Аҳмад ва Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад»да ривоят қилган.


«لاَ يَزَالُ يُسْتَجَابُ لِلْعَبْدِ مَا لَمْ يَدْعُ بِإِثْمٍ أَوْ قَطِيعَةِ رَحِمٍ مَا لَمْ يَسْتَعْجِلْ, قِيلَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, وَمَا الاسْتِعْجَالُ؟ قَالَ: يَقُولُ قَدْ دَعَوْتُ وَقَدْ دَعَوْتُ فَلَمْ أَرَ يُسْتَجَابُ لِي فَيَتَحَسَّرُ عَنْ ذَلِكَ وَيَدَعُ الدُّعَاءَ»
«Пайғамбар с.а.в.: «Банданинг гуноҳ ва қариндошликни узиш аралашмаган дуоси модомики шошилтирилмас экан, ижобат бўлиб бораверади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, шошилтириш нима дегани?», деб сўрашган эди, «Шунча дуо қилдим, мустажоб бўлмади» деб оҚир олиб, дуони тарк этмоқдир», деб жавоб бердилар». Муслим чиқарган ҳадис.


Демак, дуода сўралган нарса тезда берилмаса ҳам, охират учун бир озуқа бўлиши ёки унинг соҳиби кўп ва улуғ савобга эришиши ёки унинг ўзига яраша бир келаётган балога тўсиқ бўлиши мумкин экан.


Шундай экан, биз садоқат билан, ихлос билан, итоатгўйлик билан Аллоҳ Субҳонаҳуга дуо қилсак, Пайғамбар с.а.в. баён қилган маънодаги ижобатга аниқ ишонган бўламиз.

 

91-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278